Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аёл нечтагача болани дунёга келтириши мумкин?

Аёл нечтагача болани дунёга келтириши мумкин?

Фото: «Veronica.ru»

«АИФ»нинг ёзишича, британиялик 44 ёшли аёл 22-фарзандини дунёга келтирмоқчи. Ўзи аёл организми нечта туғуруққа «мўлжалланган»?

— 22 та бола — ғайриоддий ҳодиса, бироқ ноёб эмас. Осиё республикаларида йигирматалаб болали оилалар камёб бўлмаган, — дейди Россия Халқлар дўстлиги университети акушерлик ва гинекология кафедраси мудири, Россия фанлар академияси аъзоси, профессор Виктор Радзинский. — Жаҳон рекорди Шуйский уезди деҳқони Фёдор Васильевнинг турмуш ўртоғига тегишли. У 1725 ва 1765 йиллар оралиғида 69 нафар болани дунёга келтирган (жумладан, 4 марта 4 талик эгизак).

Репродукцияда меъёр тушунчаси мавжуд эмас. Кимдир 10 талаб туғиши, яна кимдир умуман болали бўлмаслиги мумкин. Бу фақат «тажрибада» аниқланади. Фақат шифокорлар туғуруқлар орасида камида 2 йил (организм тикланиши учун) танаффус қилиш кераклигини тавсия этишади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг