Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1 июндан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади

1 июндан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади

Фото:«Xabar.uz»

Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлардан қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади:

- руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
- наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
- судланганлик;
- манзил-маълумот ахбороти;
- фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
- турар жойнинг майдони;
- солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
- солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
- пенсия ва нафақа миқдори;
- пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
- никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги.

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур ҳужжат ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг