Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Azon.uz»: тайёр ошга баковул топилдими?

«Azon.uz»: тайёр ошга баковул топилдими?

«Azon.uz» ахборот-таҳлилий портали раҳбари Муҳаммад Темур Аъзамнинг фиғони фалакда! Сабабики, тайёр ошга баковул топилибди. Ҳамкасбимиз ёзади:

«...«Azon.uz» сайти 2017 йилнинг сентябрь ойидан расман фаолият бошлади. Шу йилнинг декабрь ойида онлайн радио, яъни AzonFM фаолиятини йўлга қўйдик.

2019 йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда биринчи бўлиб AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканали фаолият кўрсата бошлади.

Фаолиятимизни бошлаганимиздан бери Қуръон ва Суннатни ўрганиб, иймон ва куфрни, яхши ва ёмонни, ҳалол ва ҳаромни фарқлаш зарурлигини, Аҳли Сунна вал жамоа мазҳаби асосида ақида софлиги, дин мусаффолиги йўлида ҳаракат қилиш барча мусулмонлар учун энг тўғри йўл эканини, Исломнинг ўз номига муносиб равишда кишиларни адолат, яхшилик, эҳсон, раҳмдиллик, меҳр-шафқат, ўртачалик, мўътадиллик, эзгуликка буюришини, аксинча - зулм, истибдод, фасод, ёмонлик, душманлик, бузғунчилик, тажовузкорлик, бидъат-хурофотлардан қайтаришини, ҳозирги пайтда солиҳ салафлар, улуғ мужтаҳидлар тажрибасига таянган ҳолда Аллоҳ кўрсатган йўлдан чекинмай юриш, уларга эргашиш, турли фирқачилик ва ихтилофларга берилмаслик, диний биродарлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни жорий этиш заруриятини олға суриб келганмиз.

Фаолиятимиз давомида айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилгани бор гап. Илло ўқувчиларимизга хиёнат қилганимиз йўқ.

Бугун телеграм тармоғида бизнинг номимиздан канал очиб, унда биз учун бегона бўлган, олдимизга қўйган мақсадларимизга буткул тескари бўлган ғоялар тарғиб қилинмоқда.

Azon номи остида фаолият юритаётган барча медиа воситаларининг телеграм манзили қуйидагилардир:

Azon.uz – https://t.me/azonuz

AzonFM – https://t.me/azonuzfm

AzonTV – https://t.me/azon_tv.

Булардан бошқа каналлар ва уларда тарқатилаётган материалларга ҳеч қандай алоқамиз йўқ. У одамларга Аллоҳнинг ўзи инсоф берсин. Уларга халқимиз орасида машҳур бўлган бир гапни эслатмоқчиман: бировнинг таҳоратига намоз ўқиманг!»

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг