Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Корея Кадрлар бошқаруви вазири билан учрашди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Корея Кадрлар бошқаруви вазири билан учрашди

Фото: «arirang.uz»

2018 йил 11 сентябрь куни вазир Шерзод Кудбиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Корея Республикасига етиб борди. Дастлабки музокаралар Сеул шаҳрида Кадрлар бошқаруви вазири Ким Пан Сок билан бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар давлат хизматларини янада такомиллаштириш, давлат хизмати ходимлари малакасини ошириш ва бу борада ўзаро тажриба алмашиш каби долзарб масалаларни муҳокама қилди. Хусусан, вазир Ким Пан Сок Ўзбекистонда кадрлар бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва “Давлат хизматлари тўғрисида”ги Қарорни ишлаб чиқишда ҳар томонлама ёрдам беришга, шунингдек, Корея Республикасида давлат хизматчиларини ўқитиш масалаларини кўриб чиқишга тайёрлигини алоҳида таъкидлади.

Ўз навбатида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев кўрсатилган илиқ муносабат учун миннатдорчилик билдириб, келгусида кадрлар малакасини ошириш тизими ва давлат хизматлари соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб боришига умид боғлади.   

Учрашув якунида томонлар давлат хизмати соҳасида ўзаро тажриба ва маълумот алмашиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил Корея Республикасига ташрифи якунида имзолаган ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни амалга оширувчи “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олди.

    

   

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг