Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Банк хурсанд. Қарздор-чи?

Банк хурсанд. Қарздор-чи?

Фото:«Izbirkom.org.ua»

Суд қарори хўжакўрсинга ёки кўргазма учун чиқарилмайди: у ижро этилиши шарт. Мажбурий ижро бюроси ходимларини биров ёмон кўрсин-кўрмасин, уларнинг иши шу. Ижро ҳужжатларини охиригача етказиши керак. Бюро номидаги «мажбурий» сўзи далолат қилиб турибди-ку?! Суд томонидан зиммага юклатилган мажбуриятни ихтиёрий адо қилсанг қил, йўқса, барибир мажбур бўласан!

Шу денг Тошкентдаги «Медикот» корхонаси АТ «ALOQABANK» амалиёт бошқармасидан кредит олганди, бироқ қайтаришда муаммо туғилди. Банк қараб ўтирармиди? Шартта судга мурожаат қилди. Тошкент туманлараро иқтисодий суди чиқарган суд ҳужжатига кўра «Медикот»дан «ALOQABANK» фойдасига жами 3.995.512.908 сўм ундириладиган бўлди.

Ушбу ижро иши МИБнинг Яшнобод тумани бўлимига келиб тушгач, белгиланган тартибга кўра, қарздорга муддат берилди: ихтиёрий қоплайсизми ёки...

Қарздор имкониятдан фойдаланмади. Шундан сўнг МИБ ходимлари енг шимариб ишга тушдилар. Натижада ижро ҳужжати охиригача адо этилди.

Бундан, турган гапки, банк хурсанд.

Қарздор-чи? Билмадик, билмадик...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг