Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бахмалдаги ҳарбий қисмда 200 ўринли боғча қурилмоқда

Бахмалдаги ҳарбий қисмда 200 ўринли боғча қурилмоқда

Марказий ҳарбий округига қарашли Жиззах вилояти Бахмал туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида 200 ўринли мактабгача таълим муассасаси ва хизмат уйлари қурилиши бошлаб юборилган. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳарбий қисмнинг ички ҳудудида яъни «Ватанпарвар» маҳалласида қурилаётгани МТМ ва хизмат уйлари ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун янада енгиллик яратади. Болалар ҳарбий қисмдан 5 км узоқликда жойлашган Уйлуқма қишлоғидаги 19-умумтаълим таълим мактабида таҳсил олишади.

Қурилиш ишлари июнь ойининг охирида бошланган бўлиб, 20 нафар ишчилар ва махсус техникалар жалб қилинган. Таълим маскани атрофида болалар ва спорт майдончаси, сайлгоҳ ва сузиш ҳавзаси қурилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг