Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Беҳзод Мусаев ҳисобрақам орқали солиқ учун пул ечиб олиш механизмини тушунтирди

Беҳзод Мусаев ҳисобрақам орқали солиқ учун пул ечиб олиш механизмини тушунтирди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, солиқчиларга солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек, солиқ тўловчи томонидан солиқ ёки молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари юзасидан тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда солиқ тўловчи-юридик шахсларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳуқуқи берилган эди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Беҳзод Мусаев «Xabar.uz»га берган интервьюсида ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, банк операциялари ҳақида батафсил тушунча берди.

— Ҳозир бизга ҳам қарздорликни ундириш учун шу ваколат бериляпти, чунки Конституция бўйича бюджет тушуми электр энергияси ва газдан ҳам юқори туради, — деди Б.Мусаев. — Лекин масала шундаки, биз ҳали тизимини яратмасдан туриб, 1 июлдан бошлаб энди ҳамма жисмоний шахсларнинг аниқ ҳисоб рақамидан пул ечиб олгин, деган механизм яратсак, хаос бўлади, норозилик келиб чиқади. Энг асосийси, бу нотўғри бўлади.

Мана, чет элда қанақа йўлга қўйилган: сизга талабнома берилганда талабномага ҳар хил турдаги вариант тақдим этилади. Биринчиси, ўз вақтида тўлаб берасиз. Иккинчи вариант тўлов муддати ўзи 15 октябргача белгиланган, лекин шу нарса борки, ойма-ой келиб, тўлаб кетишади. Эртага эшигингизни солиқчи тақиллатиб келавериши бу нотўғри нарса.

Яна бир масала бор: бир сўм пулни йиғиш учун битта хонадонга, бир сўмни мисол қилиб айтяпман, 1 млн. пул дейлик, 500 минг ёки 300 минг дейлик, битта хонадонга неча марта бориш керак? Бу умуман тизим эмас. Бу бор-йўғи «клячится» қилиб юриш. Бу сизнинг мажбуриятингиз, тўлаш керак. Мажбуриятингизни тўлайдиган муддат бор. Лекин иккинчи масала: мен сизни солиқ тўлашга чақирганимда, сизга ҳам бу нарсанинг тўлови оғирлик қилмасин. Мажбуриятингиз суммаси мана шу, кадастр бўйича қиймати шу, мулкингиз қиймати шу, мана белгиланган солиқ шу. Эътирозингиз йўқ.

Хоҳласангиз, банкда ҳисоб рақамингиз бўлса, биз сизга ойма-ой тўлаб бориш механизмини яратайлик, ҳар сафар сизни ҳам бошингиз оғримайди, мен ҳам уйингизга бормайман. Келинг, бирга иккаламиз қўл қўйяйлик-да, мен банкдан ҳар ой, мисол учун 500 минг пулингиз бўлса, 50 минг сўмдан тўлаб юбораверинг, маъқулми сизга?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг