Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳокимиятга тегишли бинодаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

Ҳокимиятга тегишли бинодаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

Фото:«Asr.uz»

30 январь куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида жойлашган туман ҳокимиятига тегишли, ҳозирги кунда фойдаланилмаётган бинода ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада бинонинг 50 кв.м майдони ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида 62 ёшли Р.Б.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. «Ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда» дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг