Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беморларга ордер бериш тизими ўзгарди

Беморларга ордер бериш тизими ўзгарди

Президентнинг «Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги Фармонида имтиёзли тоифага кирувчи беморларга бепул ордер бериш тизимини янада такомиллаштириш бўйича муҳим вазифалар белгиланди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Унга кўра, 2021 йил 1 ноябрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизимини ахборот технологияларини қўллаган ҳолда жорий этади.

Янги тартибга мувофиқ, эндиликда эҳтиёжманд оилалар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими асосида аниқланади. Шу билан бирга, имтиёзли тоифадаги шахслар учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволанадиган касалликлар рўйхати, тиббий хизматлар ҳажми ва тиббиёт муассасасининг даражалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Шунингдек, имтиёзли тоифадаги шахсларга давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар ҳажми, тури ва касалликлар рўйхатидан ташқари кўрсатиладиган тиббий ва бошқа ёрдамлар қўшимча ҳисобланиши ҳамда улар томонидан белгиланган тартибда ҳақ тўланиши алоҳида қайд этилган.

2021 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирлари учун бюджет параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қўшимча 80 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг