Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бензин, электр ва газ нархи қачондан ва қанчага ошиши маълум бўлди

Бензин, электр ва газ нархи қачондан ва қанчага ошиши маълум бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида»ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилди.

Қарор ёқилғи энергетика ресурсларининг жаҳон нархлари ўсиб бораётганини инобатга олиб, шунингдек, товарлар (хизматлар) бозорида монополия даражасини босқичма-босқич камайтириб бориш, ёқилғи-энергетика ресурслари реализациясининг бозор механизмларини келгусида жорий этиш, улардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, энергияни тежашни рағбатлантириш, ёқилғи энергетика комплекси корхоналарининг мувозанатли ривожланишини таъминлаш ҳамда бу соҳада молиявий интизомини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинмоқда.

Лойиҳага кўра, 2018-2019 йилларда тарифлар ва нархлар ўзгариши графиги тасдиқланмоқда.

Қарор лойиҳасида автобензин ва дизел ёқилғиси истеъмол учун солиқни ҳисобга олган ҳолда, 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб қуйидаги чакана нархлар ўрнатилиши кўзда тутилган:

  • Аи80 маркали автобензин — 4000 сўм/литр;
  • Аи91 маркали автобензин — 4500 сўм/литр;
  • дизел ёқилғиси — 4800 сўм/литр;
  • ЭКО маркали дизел ёқилғиси — 4900 сўм/литр;

Қонунчилик билан аниқлаштирилган алоҳида тоифадаги шахсларга автобензин хариди учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида ойига 66.700 сўм пул компенсацияси тўлаш ҳам назарда тутилмоқда.

Табиий газнинг тарифи (ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда, 1 куб метрига)

Ҳисоблаш асбоблари бўлганида аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:

  • 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб — 320 сўм;
  • 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб — 350 сўм;

ҳисоблаш асбоблари бўлмаган ҳолда аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:

- овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун:

  • 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб — 553 сўм;
  • 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб — 605 сўм;

- иситиш тизими учун:

  • 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб — 320 сўм;
  • 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб — 350 сўм.

Шунингдек, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида аҳоли томонидан табиий газ истеъмолининг базавий нормаси ўрнатилиши таклиф қилинмоқда. Бунда:

  • Иситиш мавсумида хусусий турар уй-жойда истиқомат қилувчи бир абонентга ойига 1000 куб метр;
  • Бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 куб метрдан келиб чиқиб ҳисобланади.

Бу ҳолда базавий норма доирасида истеъмол қилинган табиий газ ўрнатилган тариф бўйича, нормадан ортиғи 1,2 карра қимматроқ нархда ҳисоб-китоб қилинади.

Электр энергиясининг нархи (ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда, 1 кВт соати учун)

I ва II гуруҳдаги истеъмолчилар учун:

  • 2018 йил 16 ноябрдан — 331 сўм;
  • 2019 йил 1 июндан — 370 сўм;

III гуруҳдаги истеъмолчилар учун:

  • 2018 йил 16 ноябрдан — 250 сўм;
  • 2019 йил 1 июндан — 280 сўм;

Электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уйларда яшовчи истеъмолчилар учун электр энергияси тарифлари III гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифларнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

IV гуруҳдаги истеъмолчилар учун:

  • 2018 йил 16 ноябрдан — 350 сўм;
  • 2019 йил 1 июндан — 392 сўм.

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида аҳоли томонидан электр энергияси истеъмолининг базавий нормаси ойига бир абонент учун 300 кВт.соат қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Бу ҳолда базавий норма доирасида истеъмол қилинган электр энергияси ўрнатилган тариф бўйича, нормадан ортиғи 1,2 карра қимматроқ нархда ҳисоб-китоб қилинади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг