Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Берлинда масжид, черков, синагог бир бинода бунёд этилади

Берлинда масжид, черков, синагог бир бинода бунёд этилади

Xabar.uz

Фото: «Trend News Agency»

Германия пойтахти Берлин шаҳрида «House of One» («Бирлик уйи») деб номланган, ўзида масжид, синагог ва черковни бирлаштирган бино қурилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Маълумотларга кўра, мазкур бинонинг қурилиши 2019 йилда бошланади ва икки йил давом этиши мўлжалланмоқда. Ушбу бино Берлиннинг қоқ марказида бунёд этилади.

Лойиҳанинг асосий ғояси «турли дин вакиллари тафаккури ва ғояларини ўзаро бўлишиш, алмашиш» дея изоҳланган.

Ушбу қурилишга 43 миллион евро кетиши тахмин қилинган, ҳозир эса 8,6 миллион евро тўпланган. Аммо лойиҳа асосчилари қурилишнинг бошланғич харажати учун 12 миллион евро етарли бўлишини таъкидлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг