Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Берунийда 3 миллионга яқин нореал қарздорлик аниқланди

Берунийда 3 миллионга яқин нореал қарздорлик аниқланди

Фото: «Xs.uz»

Беруний туманидаги Навоий овулида яшувчи фуқаро Э.Ҳасанов туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.

Мурожаатда айтилишича, истеъмолчининг хонадонида 2015 йил 16 август куни электрдан ҳисоблагичсиз фойдалангани тўғрисида далолатнома расмийлаштирилиб, белгиланган 3,600 минг сўм жарима адолатдан эмас.

Жамият ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиши натижасида истеъмолчига ёзилган қарзнинг катта миқдори нореал экани аниқланди.

Жарима миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниб, истеъмолчи фойдасига 2, 8 миллион сўм ҳал қилинди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг