Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чекиш ёки таом. Бевақт ўлимнинг сабаби нимада?

Чекиш ёки таом. Бевақт ўлимнинг сабаби нимада?

Фото: «Globallookpress.com»

Вашингтон университети олимлари бевақт ўлимга нима сабаб бўлишини аниқлашди. Унга кўра, йилига 11 миллион одам кўп туз истеъмол қилиш ва бошоқли экинлар, мева ҳамда сабзавотларга эътиборсизлик туфайли вафот этади.

Тадқиқотчиларга кўра чекишдан кўра нотўғри овқатланиш туфайли кўпроқ одам ҳаётдан кўз юмади. Хусусан, йилига 3 миллион одам туз кўп истеъмол қилиш, уч миллиони бошоқли экинларга эътиборсизлик ва яна икки миллион инсон мева кам ейишдан вафот этади. Бундай беқарор овқатланиш туфайли юрак-қон томир касалликлари келиб чиқади. Ҳатто рак ва диабетга ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Маълумот учун, чекишдан йилига 7 миллион одам вафот этади. Эслатиб ўтамиз, яқинда ўтказилган тадқиқотларга кўра нотўғри овқатланиш бўйича Ўзбекистон дунёда етакчи ўринда экани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг