Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Биометрик паспорт берганлик учун давлат божи ошди

Биометрик паспорт берганлик учун давлат божи ошди

Фото: «Norma.uz»

Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарорига мувофиқ қонунчиликка қуйидаги ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фуқароларга чет элга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг 120 фоизи этиб белгиланди.

16 ёшга тўлмаган фуқароларга чет эга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи (илгари 50 фоиз), Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан 16 ёшга тўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари этиб белгиланди (илгари 60 фоиз).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг