Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бир даста таёқни кимса синдиролмас...»

«Бир даста таёқни кимса синдиролмас...»

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугунги Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашуви моҳиятан ўз ичига улкан тарихий миссияни ҳам олган. Бу уриниш мудом орзу бўлиб келаётган минтақа бирлигига замин бўлса ажаб эмас. Бу улуғларимизнинг ҳам орзуси эди. Хусусан, жадидчи бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий бундан 101 йил илгари шундай ёзганди:

«...Бобокалонларимизнинг машҳур насиҳати бор, у ўз ўғуллариға қилиб эдики, бирлашингиз. Масалан бир даста таёқни бирга боғласангиз, кимса синдиролмас. Агарда ажратсангиз, бирин-бирин ҳар ким синдурар. Мана, бобонгизнинг буйруғи.

Чироғларим! Бошқа халқлар, масалан, серблар, италянлар, арманлар, славянлар, поляклар ва бошқалар, ҳатто, дунёнинг у бир учидаги қариндошлари ила бирлашур эканлар, бошқа катта ва қувватли давлатларга тобеъ бўлуб, ютилуб, ҳатто, тилини йўқотган ўз жинсдошларини ажратиб олиб, бирлашмоқға жон ва кучларини сарф этар эканлар, биз ўз ичимиздаги қариндошларимиздан айрилсак, уятдур, аҳмоқлиқдур. Турк томуриға болта урмоқликдур»

(Platforma.uzдан олинди)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг