Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бир фермерга битта ёш» лойиҳаси асосида 10 мингдан зиёд ёшларга даромад олиш имкони берилди

«Бир фермерга битта ёш» лойиҳаси асосида 10 мингдан зиёд ёшларга даромад олиш имкони берилди

Фото: «gazetaekonomia.com»

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Facebook»даги саҳифасида қайд этилишича, «Бир фермерга битта ёш» лойиҳаси асосида 10 600дан ортиқ ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Ташкилот томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ердан самарали фойдаланиб, даромад топиш истагини билдирган, 18 ёшга тўлган 30 ёшдан ошмаган ёшларнинг ҳар бирига бир гектардан ғалла ўримидан бўшаган майдонлар ҳисобидан такрорий экин экиш учун жами 11 минг гектар ер майдони ажратилган. Фермерлар билан ишлаш билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Баҳриддин Аҳатқуловнинг айтишича, Ёшлар иттифоқи жамғармалари ҳисобидан экин учун уруғлик, култивация ва бошқа техника ҳаражатларида ҳам ёшларга ёрдам берилмоқда. Бу ҳудудда такрорий экин сифатида сабзавот ва полиз экинлари экилган. «Ҳаражатлар чиқариб юборилганда ҳар бир ёшда «Бир фермерга битта ёш» лойиҳаси орқали 20 млн. сўмдан ортиқ даромад кўриш имконияти мавжуд», - дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг