Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир неча вилоятда адлия бошқармаси бошлиқлари ўзгарди

Бир неча вилоятда адлия бошқармаси бошлиқлари ўзгарди

Фото: «Xabar.uz»

Адлия вазирлиги ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, вазирликда ўтказилган кенгайтирилган ҳайъат мажлисининг натижаларига кўра, бир қатор тайинловлар амалга оширилган. Жумладан:

Қўчқаров Шуҳрат Ҳамидович Адлия вазирлигининг Кадрлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган;

Нуриев Салохиддин Самадович Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган;

Сабиров Хайрулло Исмоилович Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи этибтайинланган.

Таджибаев Абдурахман Рахимович Фарғона вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Исоқов Ҳожимурод М. -  Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори этиб тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг