Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент айтмагунча биров эътибор бермаган постлардан 54 таси тугатилди

Президент айтмагунча биров эътибор бермаган постлардан 54 таси тугатилди

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида автомобил йўлларида ҳаракатланиш эркинлигини чеклаётган, савдо-иқтисодий муносабатларнинг ҳамда ички ва ташқи туризмнинг ривожига салбий таъсир кўрсатаётган мунтазам йўл-патрул хизмати масканлари ва блокпостларнинг фаолиятини тугатиш ҳамда сонини қисқартириш таъкидланган эди.

Республиканинг баъзи вилоятлари ўртасидаги постларнинг жойлашуви нафақат фуқароларга, балки иқтисодиётга ҳам салбий таъсир қилаётгани аниқ рақамлар билан кўрсатиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасидан маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари мутахассисларидан иборат гуруҳлар томонидан мунтазам йўл-патрул хизмати масканлари ва блокпостларнинг фаолияти ўрганилиб, шу кунга қадар автомобил йўлларида жойлашган жами 54 та бундай постларнинг фаолияти тугатилди.

Шулардан, 21 тасини мунтазам йўл-патрул хизмати масканлари, 14 тасини блокпостлар ва 19 тасини тўсиқ постлари ташкил этган эди. Қолган постларнинг ҳам фаолияти танқидий қайта кўриб чиқилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг