Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Биз учун энди ортга йўл йўқ» — Шавкат Мирзиёев

«Биз учун энди ортга йўл йўқ» — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти лавозимига сайланган Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда Ҳумо аренасида партиядошлари ва сайловчилар билан учрашмоқда. Сайлов натижаларига кўра давлат раҳбари лавозимига сайланган Мирзиёев ўз нутқида барчага миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири хабар бермоқда.

— Ҳар бир инсоннинг ҳаётида ўта ҳаяжонли дақиқалар бўлади. Мен учун ҳозир ўша ҳаяжонли дақиқалар ўтмоқда.

Мени қўллаб-қувватлаганингиз учун барчадан миннатдорман. Ҳозирги Ўзбекистон беш йил олдинги Ўзбекистон эмас, халқимиз ҳам беш йил олдингидек эмас. Бизнинг дунёқарашимиз ўзгарди ва юртимизда бўлаётган ислоҳотларга барчани, бутун дунё ҳамжамиятини ҳам ишонтира олдик.

Мен битта гапни чуқур мамнуният билан яна бир марта такрорламоқчиман — биз учун энди ортга йўл йўқ. Янги Ўзбекистонни албатта бирга қурамиз, — деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси берган ахборотга кўра, Шавкат Мирзиёев учун сайловда иштирок этган сайловчиларнинг 80,1 фоизи овоз берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг