Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Блогерлар чемпионатига уч юзинчи блогпост келиб тушди

Блогерлар чемпионатига уч юзинчи блогпост келиб тушди

Фото:«Xabar.uz»

Шу кунларда мукофот жамғармаси 60 миллион сўмдан ортиқ бўлган Блогерлар чемпионати ўтказилаётганидан хабарингиз бор.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда юртимиздаги бир қатор нуфузли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ўтказилаётган танлов тобора қизғин тус олмоқда.

Бугун танловнинг 300-блогпости келиб тушди. Айтиш жоизки, мукофот жамғармасидан ташқари жуда кўплаб номинациялар бўйича қимматбаҳо совғалар қизиқарли блогпост эгаларини кутмоқда.

Ўз иқтидорига ишонган ҳар бир инсон ушбу танловда иштирок этиши мумкин. Шошилинг, блогпостлар 20 май куни соат 23:59га қадар қабул қилинади. Блогпостларни ушбу манзил орқали эълон қилишингиз мумкин. Чемпионат қоидалари билан эса ушбу ҳаволада орқали танишасиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг