Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Блогернинг молия вазирига мактуби эълон қилинди

Блогернинг молия вазирига мактуби эълон қилинди

«Блогерлар чемпионати-2018»да учинчи ўринни эгалаган ўқитувчи-блогер Исроил Тиллабоев ўқитувчилар маоши масаласи юзасидан Ўзбекистон Молия вазири Жамшид Қўчқоровга мактуб йўллади. Унда жамиятда энг оғриқли муаммолардан бири бўлган ўқитувчиларнинг молиявий ҳолати ва маоши масаласи кўтарилган.

Блогернинг фикрича, республикада эркак ўқитувчиларнинг камайиб кетиши ва таълим сифатининг пастлиги учун халқ таълими вазири билан биргаликда молия вазири ҳам жавобгар.

Бироз аввал «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилиниб, ўқитувчилар маоши ошиши маълум қилинганди.

«Яхши ўқитувчилар бошқа жойларга ёки бошқа ишларга ўтиб кетаётгани, мактабда сиз молиячилар белгилаб берган ойлик  билан оила боқиб бўлмаслиги туфайли эркак ўқитувчилар ташлаб чиқиб кетгани, биргина сиз яшайдиган Тошкент шаҳрида ҳам 10% гина, Республика миқёсида 30% эркак ўқитувчи қолганлигидан хабарингиз бор деб ўйлайман. Таълимнинг сифати талабга жавоб беради деб ўйлайсизми? Бунга биргина Халқ таълими вазири жавобгар деб ўйлайсизми? Йўқ! Бунга сиз ҳам жавобгарлигингизни эслатиб ўтаман, чунки сиз белгилаб бераётган ойликка яраша таълим шу бўлади.  Ҳеч йўқ 2 баробарга ошириш таклифингизни кутгандик. Йўқ, афсуски, сиз Президентимизга 24% оширишни таклиф қилишдан у ёғига ўтмадингиз. Демак, мана шу таклифингиз билан ўқитувчилар ойлигини Республикадаги ўртача иш ҳақига тенглаб қўйдингиз, холос (0,79*1,24=0,97). Кўряпсизми, ўртачага ҳам етмади. Сиз бугунги кун мамлакат молия соҳасига жавобгарсиз, албатта, юрт келажаги ҳам Сизни қизиқтирмай қолмайди.»  дея фикрини баён қилган блогер.Блогер шунингдек, ўқитувчиларга жорий этилаётган автокредитларни ҳам кам маош оладиган ўқитувчиларга мослаб кам фоизли ва узоқ муддатга беришни таклиф қилган. Унинг фикрича, бу масалага ҳам юзаки эътибор берилса, ўқитувчига ортиқча юк бўлиб тушиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг