Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ тараққиёт дастури жамиятда аёллар ролини ошириш бўйича янги лойиҳани ишга туширди

БМТ тараққиёт дастури жамиятда аёллар ролини ошириш бўйича янги лойиҳани ишга туширди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тараққиёт дастури (БМТТД) мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида аёлларнинг ролини ошириш бўйича янги лойиҳани ишга туширди.

Ўзбекистонда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, шунингдек, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Янги лойиҳа Ўзбекистон ҳукуматига хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда ёрдам бериши керак.

Лойиҳа доирасида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида иштирок этишлари учун аёлларнинг имкониятларини кенгайтиришда инновацияларни жорий этиш режалаштирилган. Хусусан, аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича таҳлилий ҳужжатлар, қонунлар ишлаб чиқилади.

Жамиятда аёлларнинг ролини оширишга қаратилган тренинглар, семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказиш — лойиҳанинг йўналиш ва таркибий қисмларидан бири бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг