Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТнинг доимий координатори Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича ҳамкорлик қилмоқчи

БМТнинг доимий координатори Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича ҳамкорлик қилмоқчи

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер билан учрашди.

Адлия вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг келгусидаги истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.

Адлия вазири БМТТД вакилларига мамлакатимизнинг турли соҳалари, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Икки томонлама алоқаларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Ўз навбатида, Хелена Фрейзер хоним Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган чора-тадбирлар ҳақида ижобий фикрларини билдирди. БМТТДнинг ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган лойиҳаларини қайд этди. Хусусан, жамиятда коррупцияга қарши кураш соҳасида ўзаро ҳамкорлик таклиф қилинди.

Адлия вазири БМТТД билан ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эгалигини қайд этиб, келгусида ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш истагини билдирди. Шу билан бирга мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича яратилган мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий база яратилгани айтиб ўтилди. Шунингдек, БМТТД вакилларига Адлия вазирлигининг мазкур соҳада тутган ўрни тўғрисида маълумот берилди.

Учрашув якунида томонлар Адлия вазирлиги ва БМТТД ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг