Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боғчадаги фожиа сабаб барча мутасаддилар ишдан бўшатилди — вазирлик

Боғчадаги фожиа сабаб барча мутасаддилар ишдан бўшатилди — вазирлик

Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 31-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 6 ёшли бола қайноқ сувдан куйиш оқибатида вафот этганди.

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева мазкур воқеадан кейинги тафсилотларни очиқлади. 

Унга кўра, боғчада ўз ишига масъулиятсизлик билан қараган барча мутасаддилар ишдан бўшатилган. 

Шунингдек, Асқархўжаева, Ўзбекистон тумани 13-сонли ОНМТТда тарбиячи Г. Усмонованинг эҳтиётсизлиги сабаб қўлидан чиқиб кетган темир қошиқ тарбияланувчи Ҳ. Имомалиевни кўзини шикастлагани бўйича ҳам муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, МТМ томонидан унинг даволаниш ва операция харажатлари қоплангани ва жабрланувчи оилага МТМТ дан 4 млн 700 минг сўм ундирилгани; тарбиячи Г. Усмоновага нисбатан ЖКнинг 111- моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг