Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Божхона қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси ёпилмоқда

Божхона қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси ёпилмоқда

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахслар учун давлат органларига мурожаат қилишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2018 йил 1 февралдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси ахборот тизимининг янги талқини ишга туширилган эди.

Шу муносабат билан давлат органларида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, давлат органларига келиб тушаётган барча мурожаатлар тўғрисидаги маълумотларни ягона тизим доирасида бирлаштиришни таъминлаш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтидаги ДБҚ раисининг виртуал қабулхонаси 2018 йил 24 февралдан ўз фаолиятини тўхтатади.

ДБҚ ахборот хизматининг хабарига кўра, божхона органларига мурожаатлар pm.gov.uz манзилидаги веб-сайт орқали юборилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг