Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бокс бўйича халқаро мусобақада иштирок этувчи ҳарбий хизматчилар исми маълум бўлди

Бокс бўйича халқаро мусобақада иштирок этувчи ҳарбий хизматчилар исми маълум бўлди

Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказида ҳарбий хизматчилар ўртасида шу йилнинг май ойида Қозоғистон Республикасида ўтказиладиган бокс бўйича халқаро турнир иштирокчиларини саралаш беллашувларига старт берилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ушбу мусобақада Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат 11 та жамоа 6 та вазн тоифаси бўйича беллашдилар. Қизғин баҳслардан сўнг ниҳоят ғолиблар маълум бўлди.

Унга кўра яккалик баҳсларда 63 кг вазнда биринчиликни Тошкент ҳарбий округи вакили Олим Хусанбоев қўлга киритган бўлса, 69 кг вазн тоифасида 1-ўрин Қуролли Кучлар академияси курсанти Жаҳонгир Амоновга насиб қилди.

75 кг вазнда Тошкент ҳарбий округи спортчиси Исломбек Мўминов мутлақ ғолибликка эришган бўлса, 81 кг вазн тоифасида ҳам биринчиликка шу ҳарбий округ вакили Ғиёс Позилов сазовор бўлди.

91 кг вазн тоифасида эса ғалаба Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округидан келган спортчи Мирали Боймирзаевга насиб қилди, 91 кгдан юқори вазн тоифасида ҳам ғалабани Тошкент ҳарбий округи спортчиси Сергей Қурбонов қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Тошкент ҳарбий округи, 2-ўрин Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи, 3-ўрин Қуролли Кучлар академиясига насиб қилди. Энди улар шу йилнинг май ойида Қозоғистонда бўладиган юздан ортиқ ҳарбий спортчилар иштирок этиши кўзда тутилаётган халқаро мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг