Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бўлажак бизнес-шерик ҳақида очиқ маълумотлар — осон!

Бўлажак бизнес-шерик ҳақида очиқ маълумотлар — осон!

Давлат хизматлари агентлиги янги махсус платформани ишга туширди, бу ҳақда агентликнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилди. Хабарга кўра, бу платформа ёрдамида бўлажак бизнес-ҳамкор (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор) тўғрисида маълумот олиш, унинг ишончли эканлигини текшириш мумкин.

Хўш, бу платформа нима ва ундай қандай фойдаланилади?

Аввало шуни айтиш керакки, бу хизмат Давлат хизматлари агентлигининг Буюк Британияга хизмат сафарининг ташрифи яққол натижасидир. Ташрифдан мақсад мазкур давлатда хизматлар соҳасининг энг яхши амалиётларини ўрганиб, ижобий тажрибаларни Ўзбекистонда ҳам жорий этиш эди. Сафар натижаларига кўра, Британиянинг «Companies House UК» га ўхшаш, аммо маҳаллий шароитларга мослаштирилган махсус платформа яратишга қарор қилинди. Унинг ёрдамида тадбиркорлик субъектлари ҳақида асосий маълумотларни очиқ, онлайн равишда олиш имкониятини яратиш кўзда тутилган эди.

Мазкур сервиснинг асосий вазифаларидан бири — фуқароларга келажакдаги ҳамкорлари билан алоқаларни ўрнатишда фирибгарликларнинг олдини олишдир.

Потенциал бизнес-шерик ҳақида иккита портал орқали онлайн маълумот олиш  мумкин:

fo.birdarcha.uz;

мy.gov.uz.

Аввалги маълумотлар базасида маълумотларни шаффоф тарзда тақдим этиш имконияти мавжуд бўлмаган, бу эса инвесторларнинг юридик шахс тўғрисида тўлиқ маълумот олиш имкониятини чеклаган эди.

Эндиликда мазкур тизим рўйхатдан ўтган санадан тортиб, бошқарувчи тўғрисида маълумот, агар юридик шахслар ҳақида гапирадиган бўлсак, муассислар ва уларнинг устав жамғармасидаги улушига тегишли мавжуд маълумотларни автоматик тарзда тақдим этади.

Сиздан фақатгина тегишли тадбиркорлик субъектининг СТИР-рақамини киритиш талаб этилади.

Бу каби платформани яратиш — мамлакатимизнинг инвестиция муҳитини яхшилаш, бизнес фаоллигини оширишга қаратилган қадамларидан биридир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг