Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Болалар ҳужжатли бўлди, ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар қонунийлаштирилди

Болалар ҳужжатли бўлди, ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар қонунийлаштирилди

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Республикамизда иккита умуммиллий акция ўтказиляпти — бири ўзбошимчалик қурилган иморатларга  мулк ҳуқуқини эътироф этиш, иккинчиси қайд этилмаган болаларни аниқлаб, уларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни бериш.

Ушбу акциялар доирасида Оҳангарон тумани ва Ангрен шаҳри аҳолисига ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш қарорлари (96 та) ва туғилганлик тўғрисида гувоҳномалар (82 та)ни тантанали топшириш маросими ўтказилди. Ҳужжатларни Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаев ва ҳудудий бошқарма бошлиғи Хайриддин Файзиев топширди.

Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлмаслик — ҳар бир фуқарога берилган тўлиқ ҳақ-ҳуқуқлардан фойдалана олмаслик демакдир. Давлат хизматлари марказлари ходимлари 200 мингга яқин оилани ўрганиб чиқишди. Ҳар бир маҳаллада уйма-уй юриш натижасида бу каби ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари  атрофлича ўрганилди.

2019 йил 1 майга қадар ўзбошимчалик қурилган иморатларни қонунийлаштириш акцияси  ҳам давом этмоқда. Бугунги кунда мазкур муаммо бўйча Давлат хизматлари марказларига 450 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Мазкур хизматдан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан ўзингиз мурожаат қилишингиз ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза топширишингиз керак.

Қўшимча маълумот учун энг яқин жойлашган Давлат хизматлари маркази ёки 1148 рақамига мурожаат этишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг