Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Болалар маркази директори катта пора билан қўлга тушди

Болалар маркази директори катта пора билан қўлга тушди

Инсоният тараққиёти йўлидаги ғовлардан бири — коррупция ҳисобланади. Айниқса, коррупциянинг порахўрлик билан боғлиқ кўриниши ўта ижтимоий хавфли иллат ҳисобланади.

Жамиятда қонун устуворлиги, адолат барқарорлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини муҳофаза қилиш сингари масъулиятли вазифа зиммасига юкланган шахсларнинг ўз шахсий манфаатларини жамият манфаатларидан устун қўйиши мутлақо муроса қилиб бўлмайдиган ҳолдир.

Энг асосийси, ана шундай хавфли иллатга қўл урган шахс қонун олдида албатта, жавоб беради.

Қарши туманидаги «Баркамол авлод» болалар маркази директори Ф.Н. мансабдор шахс бўла туриб, таъмагирлик жиноятига қўл урди. У С.Ў.ни марказга инглиз тили тўгараги раҳбари вазифасига ишга қабул қилиш эвазига таъмагирлик йўли билан хизмат хонасида, қонунга хилоф эканлигини била туриб, 850 000 сўмни пора тариқасида олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати сайтимизга хабар берди.

Албатта, Ф. Н. бу қилмиши учун қонун олдида жавоб берди. Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Нишон туман судининг ҳукмига кўра, у таъмагирлик йўли билан пора олганликда (Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан) айбдор деб топилди, унинг озодлиги чекланди ҳамда қўшимча жазо тариқасида муайян ҳуқуқлардан маҳрум этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг