Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош муфтий бокс ва қоидаларсиз жангларни ҳаром деб эълон қилди

Бош муфтий бокс ва қоидаларсиз жангларни ҳаром деб эълон қилди

Фото: «News.tj»

«Тожикистон бош муфтийси бокс ва қоидасиз жанг ҳаром, яъни ислом нуқтаи назаридан тақиқланганлиги ҳақида маълум қилди», — дея хабар қилмоқда Қирғизистоннинг «Кабар» ахборот агентлиги.

Хабарда таъкидланишича, Тожикистон уламолар кенгаши бошлиғи Саидмукаррам Абдулқодирзода Душанбе шаҳрида ўтказилган жума намози вақтида спортнинг бу турлари «саломатликка зиён етказади» деб айтган.

«Айниқса, бокс ва қоидаларсиз жанглар диний нуқтаи назардан ҳаром ҳисобланади, нега деганда саломатликка зиён етказади, инсонни ногирон қилиб қўйиши мумкин», — деган Абдулқодирзода.

Муфтий, шунингдек, пул тикиладиган ўйинлар ва жангларнинг барча турлари ҳаром ҳисобланишини қўшимча қилган. «Вақтни ақл ва жисм учун фойдасиз, яъни беҳуда сарфлашади. Бу ҳаром», — деб таъкидлаган у.

Абдулқодирзоданинг фикрича, тожикистонлик ёшлар у «нормал» деб баҳолаган спорт турлари билан шуғулланишлари лозим. «Масалан кураш, у инсонни ҳам жисман, ҳам маънан ривожлантиради», — деган у.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг