Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура академияси ходимларига лавозим маошига 100 фоиз миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади

Бош прокуратура академияси ходимларига лавозим маошига 100 фоиз миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади

Фото: «Prokuratura.uz»

Бош прокуратура Олий ўқувчи курслари Президент фармонига мувофиқ академия сифатида қайта ташкил қайта ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Фармонга мувофиқ прокуратура органлари ходимлари ҳар уч йилда камида бир марта малака ошириши қатъий белгиланди.

Янги ҳужжат билан Академияга прокуратура органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масъул таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси мақоми берилди.

Фармонда 2018 йилнинг 1 июнидан Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Академия ходимларига прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган оширилган тариф коэффициенти ва алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устама ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ўз таркибига олувчи лавозим маошига 100 фоиз миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши кўзда тутилган.

Фармонга кўра, академия фаолияти Давлат бюджети, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Академияда тўлов-контракт асосида ўқитишдан келиб тушадиган маблағлар ўқув ва моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда унинг ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, «Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 8 май куни имзоланган. Унинг матни ЎзАда эълон қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг