Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура Академиясига бошлиқ тайинланди

Бош прокуратура Академиясига бошлиқ тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8 майдаги «Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академияси этиб қайта ташкил этилганди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 18 майдаги буйруғига асосан Коленко Евгений Вячеславович ушбу Академия бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Caption

Е.Коленко 1977 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1999 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2013 йилда Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1999 йилда Чилонзор тумани прокуратурасида бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2004 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси, алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2008 йилда «Жасорат» медали, 2017 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

2017 йилдан шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари бошлиғи лавозимида ишлаган.

Caption

Шунингдек, Бош прокурорнинг мазкур буйруғи билан Гафуров Рустам Бахтиярович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Р.Гафуров 1983 йилда туғилган, маълумоти олий. 2005 йилда Ўзбекистон миллий университетини, 2011 йилда Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2017 йилда Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2005 йилда Тошкент тумани прокуратурасида бошлаб, Тошкент вилоят прокуратурасида турли лавозимларда, Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

2018 йилдан шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг