Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура АҚШ Махфий хизмати билан ҳамкорлик қилади

Бош прокуратура АҚШ Махфий хизмати билан ҳамкорлик қилади

Фото: «UzDaily»

Америка Қўшма Штатлари Махфий хизмати Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти билан трансмиллий молиявий жиноятларга қарши кураш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда «Uzdaily» хабар берди.

АҚШ Махфий хизматининг доимий вакили Дениз Фейднер ва Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги департамент бошлиғи Акмалхўжа Мавлонов ушбу ҳужжатни кеча, 15 март куни Тошкентда имзолади. Англашув меморандуми молиявий суриштирувлар ҳақида маълумот алмашиш, валюта жиноятлари соҳасида тажриба ва техник ишланмалар алмашинувини, шунингдек, ишчи гуруҳлар учрашуви ёки томонларни қизиқтирган бошқа йиғилишлар ўтказишни назарда тутади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хавфсизлик бўйича Минтақавий офиси ҳам меморандумга эришиш учун ёрдам кўрсатди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг