Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура «Оққўрғон воқеаси айбдорлари мансаби ва даражасидан қатъи назар жавобгарликка тортилиши»ни маълум қилди

Бош прокуратура «Оққўрғон воқеаси айбдорлари мансаби ва даражасидан қатъи назар жавобгарликка тортилиши»ни маълум қилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Оққўрғон воқеаси бўйича расмий баёнот берди. Бу ҳақда «Turon24»га Бош прокуратуранинг матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълум қилди.

«Бош прокуратура бу ҳолатни текширмоқда, қатъий айтишимиз мумкинки, бундай ҳолатнинг юзага келишида айбдор бўлган шахслар, мансаби ва даражасидан қатъи назар, тегишлича жавобгарликка тортилиши таъминланади», — дейилади баёнотда.


Мавзуга доир: Сувга тушганлар кимни «сувдан қуруқ» чиқаришмоқчи?


Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда уст-бошини ечмасдан ариққа тушиб, тизза бўйи сувда турган олти эркакнинг сурати кенг тарқалган, кейинчалик воқеа 25 октябрь куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманида рўй бергани, суратдаги олти киши буғдой вақтида суғорилмагани учун жазолангани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг