Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура О.Сатторий иши бўйича расмий баёнот берди

Бош прокуратура О.Сатторий иши бўйича расмий баёнот берди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томониданО.Сатторийга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида суднинг ажрими билан О.Сатторийга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бош прокуратура ҳолат бўйича расмий баёнот берди.

«Бугунги кунда тергов органига 7 та ҳолат бўйича О.Сатторийнинг хатти-ҳаракатлари устидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳолатларга тергов йўли билан ойдинлик киритилмоқда.

Жиноят ишининг қўзғатилиши қонунийлиги ўрганилганда, вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланмади.

Тергов устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган», дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, товламачиликда айбланаётган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг қамоққа олиниши бўйича жамоатчилик томонидан холис текширув ўтказилиши талаб қилинмоқда.

Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Сурхондарёда ҳокимларни танқид қилиб келган блогер Отабек Сатторийнинг бозорда видеога олаётган пайтда маъмуриятдагилар томонидан телефони синдирилган ва шу телефони учун янгисини олаётганда унга товламачилик айби илингани ҳақида хабар қолдирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг