Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура ойлик миқдори 6 миллион сўмгача бўлган вакансиялар эълон қилди

Бош прокуратура ойлик миқдори 6 миллион сўмгача бўлган вакансиялар эълон қилди

Фото: «Xabar.uz»

Олдин хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сонли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ташкил этилган эди.

Бош прокуратура ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳозир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори асосида Инспекция фаолиятини ташкил этиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан, Инспекция ва унинг ҳудудий тузилмаларидаги бўш лавозимларга олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган номзодлар (юрист, агроном, иқтисодчи, молиячи, муҳандис ва бошқалар) танлови бошлангани эълон қилинади.

Инспекция ходимларининг ойлик иш ҳақи миқдори 6 млн. сўмгача этиб белгиланган.

Инспекцияга ишга қабул қилишда прокуратура органларига хизматга қабул қилиш бўйича қўйиладиган умумий талаблар амал қилади.

Инспекцияга хизматга қабул қилиш масаласида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар прокуратуралари ҳамда Инспекциянинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат қилиш муддати – 2018 йил 1 июлга қадар.

Маълумот учун телефонлар: (0598) 561-77-45, (0598) 561-77-95.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг