Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура пахта тозалаш цехидаги қинғирликни фош этди

Бош прокуратура пахта тозалаш цехидаги қинғирликни фош этди

Сурхондарёдаги пахта тозалаш корхоналаридан бирида 214,4 млн. сўмлик чигитни ўзлаштириш ҳолати аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган текширишда, вилоятдаги пахта тозалаш корхоналарининг бирида цех бошлиғи лавозимида ишлаб келган С.С. гўёки белгиланган тартибда сақланмаганлиги, сифати бузилганлиги натижасида экиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган 5 турдаги умумий қиймати 214,4 млн. сўмлик 72 тонна сара уруғлик чигитларни сохта далолатномалар расмийлаштирган ҳолда чиқим қилиб, жуда кўп миқдордаги давлат мулкини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг