Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура ташаббуси билан 22 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти қайта тикланди

Бош прокуратура ташаббуси билан 22 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти қайта тикланди

Фото:«ЎзА»

Бош прокуратуранинг ишчи гуруҳи ташаббуси билан «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастурини амалга ошириш жараёнида Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманидаги 22 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилиб келаётган Маданият, Кушек, Жумагул, Тинчлик, Пахтазор, Дўстлик, Беруний номли 7 та маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти тизими қайта тикланиб, аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилиши таъминланди.

Бош прократура матбуот хизматининг маълум қилишича, 78,5 километр автомобиль йўллари ва 36 та жамоат транспорти бекатлари жорий ва капитал таъмирланди, аҳолининг 3 мингдан зиёд ижтимоий-маиший муаммолари ҳал этилди ва 275 нафар тадбиркорларга 43 млрд. сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилган.

Ёш оилалар учун уй-жой ва ижтимоий инфратузилма объектлари, жумладан, мактабгача таълим муассасаси, болалар ижодиёт маркази, спорт ва болалар майдончалари, истироҳат боғи, ёшлар тадбиркорлиги учун объектлари жойлашган «Ёшлар – келажагимиз» мажмуаси қуриб битказилди.

Мажмуа таркибида замонавий ахборот-ресурс маркази ташкил қилинди, марказ юқори созламали компьютер техникалари ва оптик толали интернет алоқа тизими билан таъминланди, шунингдек, мазкур тизим давлат органлари сайтлари, А.Навоий номли Миллий кутубхона фонди тармоғи ҳамда «ZiyoNET» таълим порталига уланди.

Бундан ташқари, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишлари жадаллаштирилди. Хусусан, туман ҳудудида велосипедларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхонани ташкил этиш бўйича 80 млн. доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда 3000 тадан зиёд, шундан 70 фоизи ёшларга мўлжалланган янги иш ўринларини яратиш назарда тутилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг