Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратурада янги тайинлов

Бош прокуратурада янги тайинлов

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 24 майдаги буйруғи билан Эшбеков Азиз Мухторович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

А.Эшбеков 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Азиз Эшбеков. 
Фото: Бош прокуратура расмий сайти

У меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Қонунчилик ва суд ҳокимияти органлари билан алоқалар бўйича экспертлар гуруҳида бошлаб, Жиззах ва Тошкент вилояти прокуратураси органларида терговчи, прокурор ёрдамчиси ва бўлим катта прокурори, Бош прокуратура ички хавфсизликни таъминлаш инспекцияси прокурори, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича хизмати инспектори, Бош прокуратура соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий соҳаларда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси прокурори лавозимларида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг