Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокурорнинг мақсади, пули ғойиб бўлган «Билайн»чилар, қидирувдаги Достон Ҳамдамов, аёллар намозхонаси, тадбиркорни касод қилаётган банк, металлом ва бошқа хабарлар

Бош прокурорнинг мақсади, пули ғойиб бўлган «Билайн»чилар, қидирувдаги Достон Ҳамдамов, аёллар намозхонаси, тадбиркорни касод қилаётган банк, металлом ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи якунланди

Сув тежайдиган технологиялар асосида мева-сабзавот етиштиришни кўпайтириш, яйловларда қоракўлчилик ва эчкичиликни ривожлантириш, Нуротада пистачиликка ихтисослашган ўрмон хўжалиги ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Бешинчининг ишлари бешми ёки Бош прокурор Отабек Муродовнинг муроди не?

31 январда Отабек Муродов Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори этиб тайинланди. У мустақил Ўзбекистон тарихида бешинчи Бош прокурор бўлди. Бунгача ушбу лавозимда Бўритош Мустафоев, Усмон Худойқулов, Рашиджон Қодиров, Ихтиёр Абдуллаев фаолият кўрсатган.

Шавкат Мирзиёев Арманистон Президентини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўз қутловида ўзаро ҳурмат ва англашув тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Арманистон муносабатлари бундан буён ҳам икки халқ манфаатлари йўлида изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентига таъзия билдирди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги наркология диспансерида ёнғин юз бериши оқибатида 25 киши ҳалок бўлган эди. Мазкур иш бўйича текширувни шахсан мамлакат президенти Илҳом Алиев назоратга олганди.

Жамият

«Билайн» фойдаланувчилари балансидаги пуллар йўқолиб қолмоқда. Компания бунга изоҳ берди

Баҳорнинг илк кунида ижтимоий тармоқларда «Билайн» компаниясининг айрим тариф режаларида балансдаги пуллар йўқолиб қолаётгани, абонент тўловидан ортиқча пул ечиб олинаётгани ҳақида кўплаб постлар қолдирилди.

Косметика, озиқ-овқат, ёстиқлар. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» янгиланган хизматларни жорий этди (фото)

МДҲ мамлакатларига «Boeing 767» ва «Boeing 787» ҳаво кемаларида бажариладиган қатновларда парвозни қулай ўтишига имкон берадиган эргономик шаклдаги ёстиқлар таклиф этилади.

Тошкент темир йўл вокзалида ҳам «яшил йўлак» пайдо бўлди

Тошкентнинг марказий темир йўл вокзали хизматларидан фойдаланувчи сайёҳлар учун «яшил йўлак» очилди.

«Хожа Аҳрор валий» жомеъ масжидида аёллар учун намозхона очилди

Келгусида шу каби одамлар гавжум бўладиган барча жойларда, шунингдек, барча масжидларда аёллар учун намозхоналар ташкиллаштириш режалаштирилган.

Сирдарё вилояти мутасаддиларидан ичимлик суви муаммоси бўйича жавоб келди

«Мен сизларга Сирдарё вилояти Ховос туманидан ёзяпман. Мана неча йилдирки, тоза ичимлик сувига зормиз, сувимиз жудаям шўр, ширин сув келади, деб ваъда беришганига анча бўлди, лекин сувдан дарак йўқ», деб ёзганди фуқаро.

Фотофакт. Мактаб ўқувчилари металлолом йиғишга жалб этилмаётганмиди?..

Қизиқ, металлолом йиғиш Президент эътибори даражасига кўтарилган масала бўлса, Халқ таълими вазири мазкур ҳолатга қарши курашаётган бўлса, демак, ҳамма гап мактаб директорларида қоляптими? Ахир мактаб ўқувчилари бугун, шанба куни дарсда ўтириши, илм олиши керак эмасми?

Иқтисодиёт

Халқаро экспертлар Ўзбекистон солиқ тизимидаги камчиликларни аниқлашди

Халқаро валюта фонди миссияси экспертлари 10 кун давомида Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ўрганиб, тизимни янада такомиллаштириш бўйича дастлабки тавсияларини ишлаб чиқишди.

«Қишлоққурилишбанк»нинг мақсади мижозларини хонавайрон қилишми?

Айни шу масалада Бухоро вилоятидан таҳририятимизга мурожаат келиб тушди. Унда «Қишлоққурилишбанк»нинг нотўғри ва адолатсиз сиёсатидан азият чекиб, хонавайрон бўлаётган тадбиркор ҳақида сўз боради. Банк раҳбарияти бир тадбиркорнинг касодга учрашини интизорлик билан кутаётгандек ва тезроқ унинг гаровдаги мол-мулкини ҳам мусодара қилишни истаётгандек гўё...

Тошкентда экобозор очилди

Бугун, 3 март куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида замонавий экобозор фойдаланишга топширилди.

Технология

Хитойда янги вирус тарқалди. У смартфон фойдаланувчиларининг сўзлашувларини ёзиб олишга қодир

Мобиль хавсизликка ихтисослашган «Wandera» компанияси «Android» фойдаланувчиларини янги «RedDrop» вируси ҳақида огоҳлантирди.

«YouTube Go» иловасини энди ўзбекистонликлар ҳам кўчириб олишлари мумкин

Дастлаб «Youtube»нинг «енгиллаштирилган» талқинидан дунёнинг 130 мамлакати фойдаланиши мумкин эди.

Спорт

Лука Модрич қамалиши мумкин

2008 йилда «Тоттенхэм» клубидан трансфер қилинган Модрич трансфер суммасининг ярмини Мамик ўзига олгани айтилмоқда. Шунинг учун «Динамо» 13.5 миллион фунт миқдорида жаримага тортилган.

На «Анжи» ва на «Бунёдкор»да. Достон Ҳамдамов қаерда?

Яқинда «Бунёдкор» футболчиси Достон Ҳамдамов Махачқалъанинг «Анжи» клуби сафига бориб қўшилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо воқеалар ривожи бу сафар сал бошқачароқ.

Дунё

Бокудаги фожиа юзасидан жиноят иши очилди

Озарбайжон пойтахтидаги наркология диспансери биносида содир бўлган ёнғин юзасидан Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича жиноят иши очилган.

Ғарб ОАВлари Путиннинг чиқиши ҳақида нима деди?

Худди шундай фикрни «Bloomberg» агентлиги ҳам билдириб ўтди. Агентликнинг ёзишича, «ҳарбий қудратнинг ноанъанавий намойиши Путин нутқининг ёрқин нуқтаси» бўлди.

Қирғизистон нега милицияни бекор қилмоқчи?

Қирғизистон милицияни полицияга айлантирмоқчи. Жума куни мамлакат Бош вазири Сапар Исоқов матбуот анжуманида буни маълум қилган.

Тавсия қиламиз

Фарзандингиз учун тикилган сармоя ўзини қачон оқлайди?

Айни пайтда меҳнатимиз эвазига тўланаётган тариф коэффиценти миқдорини инобатга олган ҳолда, келинг, дўппини бир четга қўйиб, оддий ҳаётий мисоллар асосида мулоҳаза қилиб кўрамиз.

Йиллар ўтиб пушаймон қилишингиз мумкин бўлган 12 та хато

«Lifehacker.ru» йиллар ўтиб пушаймон қилишингиз мумкин бўлган 12 та хатони ўрганди. Бу маълумотлар ҳар биримизга асқотиши мумкин. Сиз нимани нотўғри қилаётганингизни билиб олинг ва ёшликнинг хатосини кеч бўлмасдан тузатинг.

Бундай ҳолат эр киши учун ор!

Авваллари бу савол ўртага ташланмаган, чунки никоҳ тўйи кимнинг зиммасида эканлигини ҳамма яхши билган ва унга амал қилган.

«Ўзбекистон Қаҳрамони»нинг устамаси нима учун «Ўзбекистон халқ артисти»никидан кам?

Сиёсатчининг фикрича, «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони мамлакатимизнинг олий даражадаги мукофоти бўлганлиги сабабли унвон соҳибларига бериладиган устама миқдори оширилиши, шунингдек ушбу унвон соҳибларига ҳам бошқа унвонлар соҳиблари учун жорий қилинган имтиёзларни эътиборга олган ҳолда қўшимча имтиёзлар берилиши бугунги ислоҳотларга тўлиқ мос бўлади.

Қиз томонга тўй қилдирсанг — «қум» ейсанми уйланиб?!

Тўрт хонали катта уйни шип-шийдам қилиб қўйишибди, на гилам бор, на парда. «Ҳа, уйларингга ўғри тушдими?» сўрадим ажабланиб. «Келинга бўшатиб бердик, бир тўлдириб, жиҳозласин», деди қариндошим.

«Ўзбегим фарзандиман, тожигим гуфто писар»

− Қизимни Панжакентга узатганман, − деди ўша онахон, ургутлик Кимё Жалолова. – Саккиз йил бўлибди уни кўрмаганимга. Мана шу чегара пости очилишини соат санаб кутдим. Халқни ўйлаган президентларимизга минг раҳмат.

«Фикрсизлик фожеаси...»

Сир эмас, яширишнинг ҳожати йўқ, сўнгги йигирма беш йил давомида бир кимсанинг мажлисда ўрнидан туриб ёки минбарга чиқиб, «менда таклиф бор, агар қабул қилинса, халқимиз давлатимиз учун янада яхшироқ бўлади» деганини ҳеч эшитмадик. Бу кўз кўриб, қулоқ эшитмаган гап бўларди. Чунки фикр айтиш, таклиф киритиш, ташаббус кўрсатиш ҳуқуқи бир кишининг...

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг