Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош вазир ўринбосари мардикор аёллар муаммосини ҳал этишга бел боғлади

Бош вазир ўринбосари мардикор аёллар муаммосини ҳал этишга бел боғлади

Фото: «Facebook» / Tanzila Narbaeva

Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Қўйлиқ бозори атрофида ёлланма иш билан шуғулланаётган аёллар учун сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда унинг ўзи «Facebook»даги саҳифасида маълум қилди.

«Ҳар бир аёлнинг ортида — унинг оиласи, фарзандлари туради. Шундай экан, ҳар бир аёл бахтли бўлишга ҳақли. Биз мустақил, демократик давлатда яшаётган эканмиз, ҳар биримиз учун яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланган ҳолда жамиятга, давлатга фойдамиз тегиши учун хизмат қилишимиз зарур.

Аёлларнинг ўз оиласини, шириндан-шакар фарзандларини ташлаб, узоқларда пул топиш мақсадида тайинли уй-жойсиз, меҳнат дафтарчасисиз, бировларнинг қўлига караб ишлаши — бу албатта, ҳар биримизнинг оғриқли нуқтамиздир.

Сабаби, Она узоқда бўлгач, ўз фарзандларига берадиган меҳрни яна ким бера олади? Ахир ҳозирги кунда барча ҳудудларимизда ишсизлик муаммоси ҳал этилмоқдаку, аҳолига жуда қулай шароитлар яратилмоқда-ку!», — деб ёзади Танзила Норбоева.

Хотин-қизлар қўмитаси маълумотига кўра, биргина шу йилнинг 5 ойида 131 минг хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Бу борадаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида кеча Хотин-қизлар қўмитаси томонидан пойтахтимизнинг Куйлик бозори атрофига норасмий ёлланма иш излаб келган аёллар сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда иштирок этиш учун ҳудудлардан хотин-қизлар қўмиталари вакилларини, бандлик марказлари, ички ишлар идоралари ходимлари ҳам таклиф этилди.

Сайёр қабулда Тошкент шаҳрига республикамизнинг турли ҳудудларидан келган 112 нафар аёл билан суҳбат ўтказилган.

Аёлларнинг аксарияти Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан бўлиб, уларнинг айримларида фукаролик паспортларининг йуқлиги, айримлари ҳатто ҳомиладор эканликлари, уйи булмаганлиги учун Тошкентга келганлиги, яна айримлари турмуш ўртоқларининг қийноқларига чидай олмай, аразлашиб келганликлари аниқланди.

Шу ернинг ўзида 67 нафар аёлнинг муаммосига ечим топилган. Кўпчилик аёллар ҳудудий хотин-қизлар қўмиталари ходимлари билан ўз уйларига қайтарилди. Бош вазир ўринбосарининг таъкидлашича, уларнинг барча муаммолари ҳал этилади, энг асосийси — бандлигини таьминлаш чоралари албатта кўрилади.

«Сайёр қабулимиз жараёнида қўлида ҳунари бўлмаган ёш аёлларни касбга ўргатиш ва ўз ишини бошлашлари учун имконият яратиш мақсадида уларни зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш ҳам режалаштирилди.

Энди бундай ишларни барча ҳудудларда олиб борилишини йўлга қўямиз, чунки жамиятимизда ўз йўлини ҳали топа олмаётган, қийналиб яшаётган опа-сингилларимиз кўп. Уларни рози қилиш эса — бизнинг асосий мақсадимиз».

Танзила Норбоева,

Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг