Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бўстонлиқда маст эркак машина салонида ўзи ва шеригини ёқиб юборди

Бўстонлиқда маст эркак машина салонида ўзи ва шеригини ёқиб юборди

Кеча, 28 март куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида нохуш ҳодиса рўй берди.

Ғазалкент шаҳар Амангелди кўчасида яшовчи, 1987 йилда туғилган Ж.К. маст ҳолда Ибн Сино кўчасида таниши, 1987 йилда туғилган Ш.Ҳ. бошқарувидаги «ВАЗ-2101» русумли автомашинаси салонида ўз жонига суиқасд қилиб, ўзининг устидан бензин ёқилғисини қуйиб, ўт қўйиб юборган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида автомашина салони қисман ёниб, зарар кўрган ва Ж.К. ҳамда ҳайдовчи Ш.Ҳ. куйиш жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг