Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Британиялик 20 долларга олган эски чойнагини 800 минг долларга сотди

Британиялик 20 долларга олган эски чойнагини 800 минг долларга сотди

Фото: БелТА

Буюкбританиялик хусусий коллекционер аввал 20 долларга олган эски чойнагини аукционда 800 минг долларга сотишга муваффақ бўлди. Бу ҳақида «Independent» газетаси хабар берган.

Нашрнинг ёзишича, чойнакнинг эгаси 2016 йили уни тутқичи синган ва қопқоқсиз ҳолда кимошди савдосида сотиб олган. Тахминларга кўра у 1766 ва 1800 йиллар оралиғида Мидлсекс графлигида ясалган.

Аммо 30 йилдан ортиқроқ вақт давомида керамикани ўрганган чойнак эгасида унинг ишлаб чиқарилган йилига нисбатан шубҳа уйғонган. У ўз буюмини «Wooley and Wallis» фирмасининг экспертига кўрсатган. Эксперт эса чойнак кулол Жон Бартлем томонидан 1763 йилда Жанубий Калифорнияда ясалганини аниқлаган.

Бартлем ясаган олтита маҳсулот аввалдан маълум эди. Аммо бу буюм унга тегишли илк чойнак саналади.

Чойнак кимошди савдосига қўйилгач, 70 минг доллар атрофида сотилиши тахмин қилинган эди. Аммо якунда у 800 минг долларга сотилди. У АҚШга олиб борилади ва оммага намойиш этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг