Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Британияликларнинг Ўзбекистонга келиши сезиларли равишда ошади

Британияликларнинг Ўзбекистонга келиши сезиларли равишда ошади

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Буюк Британия Мустақил сайёҳлик операторлари ассоциацияси (AITO) аъзоси бўлди. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар берди.

Бу эса икки мамлакат ўртасидаги сайёҳлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Британия сайёҳлик хизматлари бозорида оммалаштиришда муҳим қадамдир, дейилади хабарда.

Ушбу уюшма аъзолиги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» бренди ва мамлакатнинг сайёҳлик маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, Буюк Британиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини сезиларли даражада ошириш имконини беради.

AITO аъзолик сертификати
Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

Маълумот учун, Буюк Британия Мустақил сайёҳлик операторлари ассоциацияси (AITO) ўз сафига 120га яқин ихтисослашган ва мустақил туроператорларни бирлаштирган Буюк Британиянинг туризм бўйича савдо гуруҳи ҳисобланиб, унинг аъзолари ноёб маданиятга, бой тарихга ва алоҳида табиий шароитларга эга давлатларнинг туристик маҳсулотини тақдим этиш борасида 170 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритади. AITO 1976 йилда ташкил топган бўлиб, унинг штаб-квартираси Лондоннинг жануби-ғарбидаги Твиcкенҳам шаҳрида жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг