Бугун Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати қисман чекланади

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ҳамда ИИББ ЙҲХБ томонидан 7 март соат 9.00 дан 19:00 га қадар пойтахтнинг айрим кўчаларида йўл қатнов қисмларининг чизиқларини чизиш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кўчалар:
- Ислом Каримов кўчасининг Ислом Каримов — Амир Темур чорраҳасидан Ислом Каримов – Шароф Рашидов чорраҳасига қадар бўлган қисмида;
- Шаҳрисабз кўчасининг Шаҳрисабз — Истиқбол чорраҳасидан Шаҳрисабз – Мустақиллик чорраҳасига қадар бўлган қисмида.
Йўл қатнов қисмларининг чизиқларини чизиш ишлари пайтида транспортлар ҳаракати қисман чекланиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter