Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун етти вилоят ҳудудида ёғингарчилик бўлиши мумкин

Бугун етти вилоят ҳудудида ёғингарчилик бўлиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-32° гача кўтарилади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 28-30° гача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг