Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Каспий денгизи орқали Кавказдан совуқ ҳаво кириши давом этади

Бугун Каспий денгизи орқали Кавказдан совуқ ҳаво кириши давом этади

Фото: Xabar.uz

Бугун 22 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 8-13° илиқни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво булутли бўлади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9-11° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ бўлади

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг