Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Ўзбекистонга нам ҳаво массалари кириб келади

Бугун Ўзбекистонга нам ҳаво массалари кириб келади

20 апрелда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида фақат баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Баъзи жойларда ғарбий шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 20-22° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, сел келиши хавфи бор.

Тошкент ва Наманган вилоятларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-17° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг