Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун республикамизда нисбатан салқин об-ҳаво кузатилади

Бугун республикамизда нисбатан салқин об-ҳаво кузатилади

Фото:«Xabar.uz»

29 июль кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддати ёмғир ёғиши момоқалдирок бўлиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37° ни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-35° атрофида бўлади.

Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди худутларида баъзи жойларда қисқа муддати ёмғир ёғиши момоқалдирок бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг