Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугундан нархлар ошди

Бугундан нархлар ошди

Фото: «Xabar.uz»

«Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарорига асосан бугун, 16 ноябрдан бензин, дизель ёқилғиси, электр энергияси, табиий газ, суюлтирилган газ, иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун нархлар ошди.

Бензин ва дизель ёқилғиси

  • Аи-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр;
  • Аи-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр;
  • дизель ёқилғисига – 4 800 сўм/литр;
  • ЭКО дизель ёқилғисига – 4 900 сўм/литр.

Электр энергияси

Электр энергиясининг 1 киловатти 250 сўмгача (ҳозир 228 сўм 60 тийин) ошди.

Эслатиб ўтамиз, электр энергияси учун нарх 2018 йилнинг 1 апрелида ҳам 204,3 сўмдан 228,6 сўмга ошганди.

Табиий газ ва суюлтирилган газ

Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун, газ ҳисоблагичлар мавжуд бўлганда табиий газнинг 1 кубометри 320 сўм бўлди.

Суюлтирилган газ эса 950 сўмга ошди.

Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти

Айни пайтда Тошкент аҳолиси, ҳисоблагич бўлган ҳолатда иссиқ сувнинг бир кубометри учун 4332 сўм ва ҳисоблагич бўлмаса, ҳар бир одам учун ойига 16 917,49 сўм тўлайди.

Марказий иситиш учун эса иситилаётган майдоннинг ҳар бир квадрат метри учун 1464,53 сўм тўланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг